четверг, 8 октября 2015 г.

Хиёнат йўли

Хиёнатга ботиб боряпман,

(Хиёбонга нега ҳам бордим?!.)

Кел, мўрала, кўксим ёряпман 

– Юрагимни отиб юбордим!

У ортимда турибди аниқ,

Таъқиб этар босган қадамим.

Эҳ, бу дунё бунчалар биқиқ

Босолмаяпман-да аламим…

Қўйгил дўстим, ойнангни тутма,

Осмонларим зириллаб кетар.

Билмайманми? Мен ҳам биламан,

Аниқ уйда аёлим кутар!

Шарт тураман, йиғла хиёбон,

Ўриндиқда қолди у ёлғиз…

Эшикни оч, эй, моҳитобон,

Сендан бошқа бари ялмоғиз!

Исомиддин ПЎЛАТОВ

Комментариев нет:

Отправить комментарий