вторник, 27 октября 2015 г.

Оламни асранг, дўстлар!


Замон охир бўлаётганлиги, қиёмат-қойимнинг яқинлиги ҳақидаги нақллар бундан минг-минг йиллар аввал ёзилган китоб ва битикларда учрайди. Шу жумладан, мусулмонлар ва христианларнинг муқаддас китоблари «Қуръон» ҳамда «Инжил»да бу борада аниқ-тиниқ ёзиб қўйилган, яъни, қиёмат муқаррар. Бир кунмас-бир кун Ердаги жами жону жонзотлар даҳшатли воқеалар оқибатида қирилиб битади. Ер курраси ҳам бамисли енгил патлардек коинотга тўзғиб кетади. Аммо ундан олдин маълум воқеалар ва ҳодисалар рўй бериши керакки, худога шукр, улар ҳали содир бўлганича йўқ.
Изоҳ ўзингиздан…

понедельник, 12 октября 2015 г.

ҚОВУН СИМФОНИЯСИ (Ҳикоя)


Раҳматли бобом Водидхон хотирасига
Бобомнинг ғалати одатлари бўлган экан-да. Мен буни идрок этишим учун ўн йиллар керак бўлди.

Шоир бўлиш учун шеър ёзиш шартми?


Баъзи тадбирларда «Фалончи шоир сўзга чиқсин» деб қолишади. Очиғи, дастлаб «Фалончи шоир»ни танимаганимиз учун хижолат бўлардик. Энди кўникдик. Чунки уни сиздан бошқалар ҳам танимайди-да! Қизиғи, «сен қанақа шоирсан» деб кўринг, китоб(лар)и билан башарангизга туширади. Тўғрида, бир нечталаб китоби чиққан бўлса-ю сиз унинг шоирлигига шубҳа қилсангиз! Алам қилмайдими?..

пятница, 9 октября 2015 г.

Электр тармоқлари раҳбарларига раҳматнома

Фельетон

ёхуд кашфиёт қилаётган аёллар…
Раҳмат эшитиш яхши-да. Газета, теле-радио, борингки, оддий шикоятлар дафтари орқали бўлса-да раҳматнома эшитмаган касб ёки соҳа эгалари камдан-кам бўлса керак. Ўлиб-тирилиб ишласанг-у биров меҳнатингни қадрламаса, одамга алам қиларкан. Лекин, сиз, электрчилар нега бугун ҳеч кимдан раҳмат эшитмай қўйдингиз?!

четверг, 8 октября 2015 г.

HAMMASI VAQT HAQIDA

Hayotni sevasanmi? Sevsang, vaqtni boy berma, chunki vaqtdan hayot degan mato yaraladi.

B. FRANKLIN.

Odamzod hayoti tejalgan vaqtga qarab uzayadi.

F. KOLLIYER.

Нима, мен ватанпарвар эмасманми?


Ёхуд ўйинчоқ машинам
Мустақиллик, Ватан, эрк, истиқлол аталмиш тушунчалар бор. Баъзи мен тенги ёшлар бу терминларни нутқида, сўзлашув услубида баралла ишлата оладилар. Ўйлаб қоламан, «Нима, мен ватанпарвар эмасманми?» Йўқ, бу юртни севмаслик ёки лоқайдлик билан белгиланадиган ҳолат эмас…
1985 йилда туғилганман. Демак, эрксизликнинг олти йилини кўрибман. Мантиқан олиб қараганда, олти яшар болани биров кўкрагидан итариши ёки ўзи бир бурда нон топиши, айтар сўзини ичига ютиб, ҳуқуқи поймол бўлиши мумкин эмас. Бу ҳолат бўлган тақдирда ҳам, у буни ҳис эта олмайди. Ҳис этган тақдирдаям улғайганда унут бўлади. Яъни, «мен «у тузум»дан азият чекмаганман» дегувчилар ёши – даврни ҳис этмай туриб, мустақилликда улғайганлар қаторидаман.

Орият нима ўзи?


Бир танишимни учратиб қолдим. Беш йил олдин чет давлатга ишга кетганди. Ора-сира келиб 15-20 кун қишлоқда турса-да яна қайтиб кетарди. Бу вақт ичида қишлоқда бобоси вафот этди, келолмади, ўзи билан кетган акаси ҳам бир йилча олдин ногирон бўлиб қайтиб келибди. Ҳозир давлатдан нафақа олаётган экан. Танишим эса айни вақтда кучга тўлган, тўсиқ билмайдиган ёшда.

ЖУВОН

Ҳимоясиз, суянчсиз аёлни фарқлашдан осони борми?
(Муаллиф).
У гоҳ-гоҳида ишхонамизга келиб турарди. Жувон ҳақида ҳамкасбларимизнинг бирортасида тугал, аниқ фикр йўқ эди. У келарди, ҳазил-ҳузул қиларди, кетарди. Компьютерда ўтириб нима иш қилишини ҳам ҳеч биримиз билмасдик. Ўша куни у анча вақт ушланиб қолди. Тумандан қатнаб ишлагани учун ишдан эртароқ чиқиб, уйига қайтиши керак бўлса ҳам шошилмасди.

Хиёнат йўли

Хиёнатга ботиб боряпман,

(Хиёбонга нега ҳам бордим?!.)