Ҳикоя
Қашшоқликка тоқатим йўқ. Қашшоқ одамни кўрсам ичим
эзилиб кетади. Ёрдам берсам дейман-у бунга қурбим етишига шубҳам бор. Аввалига,
бирда ярим ночор одамларнинг суҳбатини тинглаб, таъсирланиб ҳам кўрдим.
Қарасам, олчоққа, сафсатабозга айланиб қолаётгандекман. Ахир ўйланг,
суҳбатдошингиз бор дардини айтиб берса-ю сиз унга қараб, «э, тақдир-да жўра»
деб қўя қолсангиз, бўлмайди-да.