вторник, 12 июля 2016 г.

Тест биносидаги камера бу борадаги миш-мишлар ва қинғир ишларга барҳам беради



Албатта, гап олий ўқув юртларига кириш учун ўтказиладиган тест синовлари ҳақида бормоқда. Тўғри, аудиторияга кириш чоғида ҳар бир абитуриент видеокамерага туширилади. Минг афсуски, ҳамма иш бевосита аудиторияда ҳал  бўлади. Синовдан чиққан, айниқса етарли балл тўплай олмаган ёшлар айтадиган қуйидаги гаплар ҳаммага таниш:
– Ёнимдаги шеригим иккита уяли телефон олиб кирган экан. Биттасини олиб қўйишди, аммо у иккинчи телефони билан «ишини битириб» олди.
– Аудитория назоратчиси пайт пойлаб «шпаргалка»дан кўчирувчиларга имкон беради.
– Бир «бегона одам» аудиториямизга кириб, иккита болага ёрдам бериб кетди…
Биз, хусусан, ота-оналар бу гапларга ишонамиз. Чунки ичкарида нима гаплар бўлганини билмаймиз.