пятница, 10 июня 2016 г.

Таъмагирга иш берманг!


– Ака, хизматингиз учун раҳмат! Яхши ёрдам қилдингиз, сизнинг биргина телефонингиз билан муаммоим осонгина ҳал бўлди.
– Ука, ҳеч қиси йўқ, бизнинг вазифамиз шу. Бу иш тизимимизга қарайди. Демак, соҳадаги ҳар қандай камчилик бизнинг ҳам шаънимизга доғ бўлиб тушиши мумкин.
– Барибир сизга раҳмат, одамгарчилик қилдингиз. Адолатни тиклаб бердингиз. Илтимос, шуни олиб қўйинг, «арзимас» нарса!

понедельник, 6 июня 2016 г.

Олинмаган ўч


Ишқнинг йўлагида турган эй, аёл!
Мени ёзғирмагин, қилмагин гина.
Дунё ухлаётган сокин кечада,
Одимла мен сари оҳистагина.

Соқовга айлансин вафоси йўқ ой,
Сирингни сотмасин ичи қора тун.
Севмасдан яшаш ҳам гуноҳ ҳойнаҳой,
Мен кутиб тураман хаёлсиз, беун.

Сен уйдан чиқасан, бостириб келар
Тўртала томондан номус билан ор.
Тақдир маломатин бошингдан элар,
Оппоқ иффатингга чанг солар ғубор.

Шул жойда чегара, соқчилар сархуш,
Сезмасдан қоларлар дунёга хослар…
Истайсан, шунчаки бўлсайди, деб туш,
Ёлғонга эврилиб қолмайди ростлар!

Тўхтатиб қолади аллақандай куч,
Тортар этагингдан жажжи қўл, алҳол.
Шунда юрагингдан қувилади ўч,
Эрига хиёнат қилмаган аёл!
20.04.2016
Исомиддин ПЎЛАТОВ