Ёхуд иккита тўплам баҳонасида ноширлик савиясига бир назар
(...сифатсиз ва савиясиз, ғиж-ғиж хатолар билан чоп этилган китоб учун муаллиф кўпроқ айбдорми ёки нашриёт ХОДИМЛАРИ?).
Болалик – ҳайрат олами. Бу мавсумда инсоннинг завқланиши ҳам,
орзуга берилиши ҳам осон. Очиғи, мен ҳам мактаб дарсликларида жадид адабиёти
намояндалари, 60-70 йилларда бу майдонга келган
ижодкорларимизнинг асарларини ўқиб, ҳайратга
тушгандим. Назаримда, улар оддий одам эмасди. Улар ЁЗУВЧИЛАР, ШОИРЛАР! Улар
албатта, буюк бўлишади. Биздан бошқачароқ ўйлайди, ухлайди, ишлайди, деб ўйлаганман.
Афсуски, бугунги ўқувчи бу фикрга қўшилмай қолди…
Келинг, қисқагина
чекиниш қилсак. «Шум бола»ни ўқиганмиз, киносини кўрганмиз. Бу асарнинг китоб
варианти сизни қанчалик ҳаяжонга, ларзага солса, киноси ҳам бундан кам чиқмаган.
Демак, ҳақиқий бадиий асар шундай бўлиши керак. Қизиғи, ҳаммамиз ўша Шум
боланинг дарду дунёси, ўй-кечинмаларини юракдан ўтказганмиз. Наинки ўтмишнинг
бахтли бўлмаган кунлари, балки жамиятнинг барча икир-чикирларидан тортиб,
сиёсий масалаларга ҳам «тегиниб» ўтган Ғафур Ғулом домла. Ва яна бир бор
таъкидлаш керак, ёзувчи бадиийликни унутмаган! Ёки Чўлпон, Ойбек шеъриятини
олайлик. Бу ижодкорларнинг, яна бошқа ўнлаб замондошлари-ю улардан бироз кейин
адабиёт майдонида от сурганларнинг асарини таҳлил қилиш ортиқча. Уларнинг
аксарияти замон синовидан ўтиб бўлди. Ташбеҳ билан айтганда, бу асарлар
«муаллифларнинг ўзидан анча узоқ умр кўрмоқда».
Достон Ҳасанов, «Тулпорим», «Зарафшон» нашриёти, 2014 йил.
Китобга ном қандай
танланади? Одатда, кимдир энг мукаммал ва тоши оғир шеъри сарлавҳасини китобга
ном сифатида танласа, яна кимдир асар ғояси, мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб ном қўяди.
Д.Ҳасановнинг китобида илк шеър «Тулпорим» деб номланган. Табиийки, хаёлингизга
китоб номига муносиб кўрилган шеърнинг савияси ҳам шунга монанд бўлади, деган
фикр келади.
Мана, ўша шеър:
Сен ўзингсан бир дона,
Отлар ичра ягона.
Ишқингда ёна-ёна,
Ўзим сенга парвона.
Ғурурим, номус, орим,
Сен ўзингсан, тулпорим.
Хўш, китобнинг индаллоси
бўлган ушбу қораламанинг кимга қизиғи бор? Шу сўзлар тизмаси ўқувчига эстетик
завқ, маънавий озуқа бериши мумкинми? «Сен
ўзингсан бир дона, Отлар ичра ягона...» Бу, шубҳасиз, бадиий асар эмас!
Наинки ўқувчининг энсасини қотирадиган, балки ғашини келтирадиган мисраларгина,
холос. Чунки шеърият шунчалик жўн, шунчалик алаҳсираш, мияга келган-келмаган
фикрларни қоғозга тушириш билан яралар экан, унда ҳамма шоирликка даъво қилмайдими?
Адабиёт арзонлашмайдими? «Ишқингда
ёна-ёна, Ўзим сенга парвона…» Агар муаллифнинг ўзи «тулпор»
деб эслатмаса, бу шеър бирор қизга аталган севги изҳоримикан, деган хаёлга ҳам
боради, киши. Бизнингча, ушбу мисралар муҳаррир нигоҳидан ўтганига умуман шубҳа
бор.
Ёки «Узиб қўйдим» сарлавҳали
шеърга этибор қилайлик:
Узиб қўйдим боғдаги гулим,
Синди гўё юракда ишқим.
Ва юрак тилим-тилим,
Кўзларимдан томади ашким.
Инсоннинг кўнгли,
борингки, ғурури синиши мумкин, лекин ишқнинг синиши ҳақиқатдан ниҳоятда йироқ.
Табиий бўлмаган ўхшатиш. Қолаверса, тўрт қаторда икки маротаба «юрак» сўзини қўллаш
бу – исрофгарчиликдан бошқа нарса эмас. «Ашким» сўзи эса зўрма-зўраки «ишқим» сўзига
қофия ясаш учун қўлланилгани шундоққина кўриниб турибди.
Шеърнинг якунига қаранг:
Агар севги шунақа бўлса,
Ишқ боғига тушмасин йўлим.
Рости, бунчалик ғализ,
пала-партиш, саёз тизмаларни таҳлил қилиш ҳам баъзан ноўриндек.
Адабиётшуносликда «танқиддан тубан» деган ибора айнан шундай «шеърлар»га
нисбатан қўлланилган. Аммо бу китоб танқид қилишга арзимайди, шу китобни ўқиб
вақтимни йўқотаманми, қабилида иш тутиш ҳам адабиётга ҳурматсизлик,
эътиборсизликдан бошқа нарса эмас.
Тўпламдан «Оққуш» шеъри ҳам
ўрин олган:
Қаранг, болалар, ўнгми туш,
Кўкда учаяпти оққуш.
Қанотин мардона кериб,
Само қучаяпти оққуш.
Шу жойига келганда,
китобнинг сўнгги саҳифасига эътибор қилдик. Тўпламга Х.Ҳамро муҳаррирлик қилган
экан. Наҳотки, ижод завқу машаққатини яхши билган инсон муҳаррирлигида шундай
савиясиз китоб нашр этилса? Тан олиш керак, адабиётни озгина ҳурмат қилган киши
бундай китобнинг чоп этилишига йўл қўймаган бўларди. Тўғри, бугун ижод қилишга,
шахсий интеллектни оширишга имкониятлар кенг очиб берилган. Китоб чиқараман,
деганга ҳеч қандай монелик йўқ, цензурага ҳам йўл қўйилмайди. Аммо ҳар бир
инсонда виждон, инсоф цензураси ҳам бўлиши керак эмасми? Ахир мен шеър ёзаман,
деб келган ҳар бир ёшнинг китобини чиқариб беравермасдан, нашриётлар, уларда муҳаррирлик
қилаётган ИЖОД КИШИЛАРИ «Болам, шошма. Ҳали машқларинг бироз хомроқ, ўқиб-ўрган»,
дейиши ҳам мумкин-ку!
Гулёра Қодирова, «Ўзбекнинг шўх қизи», «Зарафшон» нашриёти,
2014 йил.
Китобга узундан узоқ
аннотация ёзилган. Одатда, аннотацияда китоб мазмун-моҳияти, қисқача муаллиф ҳақида
маълумот берилади. Аммо ушбу китобдаги ярим бетлик умумий ва тушунарсиз
панд-насиҳат ўқувчини қийнаб юбориши турган гап:
«She’r
haqida gap ketganda,
kishi qalbidagi tuyg‘ularni
tilga va oqqa olib chiquvchi va uni
satirlarga joylab
ravonlashtiruvchi, ezgulikni,
dard va alamni,
maqsadni, ta’rifni satirlar ravonligi bilan qalblarga joylovchi xilqatga mengzalishi ko‘p
bora aytilgan…»
Назаримизда, ушбу гап
шунчалик узун бўлгани учун ҳам боши ва охири қовушмай қолган. Шеър ҳақида
бошланган фикр бу ёқда қолиб, орага «xilqat» сўзи ноўрин аралашиб
кетган. Аниқроғи, мазмунсиз гап. «Oqqa olib chiquvchi»,
«ravonlashtiruvchi» – бу иборалар ҳам
тумтароқ, асосий фикрга ёпишмаган. «Ravonlashtiruvchi» сўзи луғатларда ҳам йўқ. «Satr» сўзи икки марта қўлланган
ва иккаласида ҳам нотўғри ёзилган.
Тўпламдаги «O‘lkam» шеърида «unumli» сўзи «unimli», «O‘zbekning sho‘x
qiziman» шеърида «ixlosmand» сўзи «ixlosimand»,
«Ustoz» шеърида «ta’zim» сўзи «tazim», «Ukamga» шеърида «mening» сўзи «menig»,
«Maroqli o‘yin» шеърида «do‘stlarim» сўзи «do‘strlarim», «Buvijonim» шеърида «tarixdan»
сўзи «tarixidan», «Ustozimga»
шеърида «aytgan», «katta» сўзлари «aytgin»,
«kata», «Navoiy bobom» шеърида «solgan» сўзи «sologan», «Onajonim» шеърида «madadkorim» сўзи «madodkorim»,
«Mustaqillik» шеърида «turguncha» сўзи «turgunch», «Kibr haqida» шеърида
«chiqadur» сўзи «chaqadur», «Orzuim»
шеърида «ilm» сўзи «ilim» дея нотўғри
ёзилган.
Ва яна истаганингизча
стилистик ва пунктуацион хатолар топиб, таъбингизни хира қилишингиз мумкин.
Масалан, «Yoshlik» шеърини олайлик:
Yoshlik misoli shamol,
Yelib-yelib uchmoqda.
Maktab ostonasidan
To‘qqiz yil ham o’tmoqda
Бизнингча, китобга
мусаҳҳиҳлик
қилган
Феруза
Жабборова
учинчи
ва
тўртинчи
мисраларнинг
нуқта-вергулини
қўйишни
ўзига
жоиз
кўрмаган. «To‘qqiz yil ham o‘tmoqda» мисрасининг юқоридаги
қаторларга
умуман
қовушмаганини
китоб
муҳаррири
Марҳабо
Тўраеваки «ушлаб» қололмагандан
кейин
мусаҳҳиҳдан
ҳафсала
кутиш
ноўрин.
Гулёра
Қодирова «Orzuim» шеърида
«Kelajakda orzuyim, Shifokor bo‘lmoqchiman»
деб
ёзади. Бизнингча
ҳам
Гулёранинг
шифокор
бўлгани
маъқул… Аслида
бу
тавсияни
китобга
тақризчи
бўлган
(тақризчиларнинг бу китобни кўрган-кўрмаганига
ҳам ишониш қийин) филология
фанлари
доктори
Р.Солиев, Нуробод
туман
ҳокими
ўринбосари, хотин-қизлар
қўмитаси
раиси
Н.Ботирова, 18-умумтаълим
мактаби
директори
Ф.Каримов, қолаверса, нашриётда
адабиёт
нонини
еб
юрганлар
берганида, маъқул
бўларди.
Буниси
ҳам
етмагандек, мактаб
ўқувчисининг
китоби 1000 нусхада
чоп
этилган! Бошқа
изоҳ ортиқча.
Шу
ўринда
савол
туғилади. Хўп, китоб
чиқди. Минг
нафар
ўқувчининг
қўлига
етиб
борди. Китобхонлар
ҳам
шубҳасиз, юқоридаги
камчиликларга
гувоҳ бўлишди. Шундай
пайтда
оддий
ўқувчи
биринчи
навбатда
асар
муаллифидан
кўнгли
қолиши
аниқ. Хўш, сифатсиз
ва
савиясиз, ғиж-ғиж
хатолар
билан
чоп
этилган
китоб
учун
муаллиф
кўпроқ
айбдорми
ёки
нашриёт
ХОДИМЛАРИ? Умуман, бизда
чоп
этилаётган
китобларда
кузатилаётган
хато-камчиликларнинг
мониторинги
қай
тарзда
олиб
бориляпти? Тўғри, нашриётларда
йўл
қўйилган
камчиликларни
назорат
қиладиган
ташкилотлар
бор. Қизиғи, улар
огоҳлантиришни
нашриётнинг
ўзига
беради. Аммо
ҳали
эшитмадикки, бундай
хатолар
билан
чоп
этилган
китоб
муаллифидан
нашриёт
узр
сўради
ёки
тўланган
маблағни
эгасига
қайтариб
берди, деган
гапни. Аксинча, нашриётнинг
талаби
талаб, гапи
гап
бўлаётгани
айни
ҳақиқат. Демак, бизда
ҳозирча
ноширлик
маданияти, китоб
чоп
этиш
илми
бир
меъёрга
келгани
йўқ, дейишга
асос
бор.
Ҳурматли ноширлару
нашриёт ходимларига айтадиган гапимиз. Яъни, бугун кўпчиликнинг китоб ўқимай қўяётганига
куюнаяпмиз. Одамларнинг мутолаадан совугани ҳақида мулоҳаза қиляпмиз. Хўш, сиз,
шу савиядаги китобни сотиб олармидингиз? Сотиб олдингиз ҳам, дейлик. Бир саҳифасини
ўқиганингиздан кейин КИТОБ аталмиш неъматдан кўнглингиз қолмайдими? Энг ёмони,
бу сингари асарлар болани ҳайрат оламига етаклай оладими? Йиллар ўтиб бу
асарлар ўқувчисини қайта ҳаяжонга солишига ишончингиз комилми? Шубҳасиз, бу ҳақда
ҳали ўйлаб кўрмагансиз.
Исомиддин ПЎЛАТОВ.
Комментариев нет:
Отправить комментарий